Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пойтахт аэропортида яширинча олиб кирилаётган ўқ-дорилар тўхтатиб қолинди
2080
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимиз аэропортида ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир божхона қонунбузарликлари фош қилинди.
Пойтахт аэропортида яширинча олиб кирилаётган ўқ-дорилар тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро А.Ф.нинг божхона назоратидан яшил йўлак орқали ўтаётиб, безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Шундан сўнг унга тегишли багаж назорат-рентген аппарати кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган 35 дона травматик қурол ўқлари яширилганлиги фош бўлди.

Шунингдек, “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган К.Д. исмли шахс ҳам ўзи билан 1 дона  12 мм. калибрли патронни ноқонуний равишда олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолатлар юзасида божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг