Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1050
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Бухоро халқаро аэропортига қўшни мамлакатдан учиб келган ва “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Ф.К. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унга тегишли бўлган қора рангли сумкада жами 300 дона турли хилдаги психотроп дори воситалари ва унинг оёқ кийимида  30,11 гр. “кўкнор хашаги экстракти” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг