Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари ўтказилмоқда
1678
Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мамлакатимизда маънавий маърифий ва тарбиявий ишларни намунали ташкил этган, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолининг ижтимоий кайфиятини яхшилаш ва ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш бўйича самарали ва таъсирчан инновацион ғояларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этган вазирлик ва идоралар, туман ва шаҳарлар ўртасида “Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари ўтказилмоқда.
“Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари ўтказилмоқда

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш юзасидан” “Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловларини ўтказиш тўрисидаги баён билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ташкил этилмоқда.

Танловга ўтган йилнинг 1 июнидан – жорий йилнинг 1 июнига қадар бўлган муддатда баҳолаш мезонларида келтирилган ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги асослантирилган маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги байрами арафасида эълон қилинади ва тантанали равишда тақдирланади.

   

 

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг