Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина Янгиқўрғон тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинада сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик энергетик ичимликлар, шоколад маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.06.2021