Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” товарлар фош этилди
975
Божхона ходимлари томонидан товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилиши ва бунинг натижасида, “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” товарлар фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ф.Ғ бошқарувидаги “MAN” русумли юк транспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” дастлабки сўровга кўра қиймати 59,7 миллион сўмга тенг бўлган 199 дона махсус пойабзаллар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг