Шунингдек, қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постига “VOLVO FH” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Х.Н.нинг автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Жараён давомида эса автомашина юкхонасида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик “Дизельный двигатель ЯМ3-236” номли ички ёнув двигатели борлиги ва фуқаро уни қўшни давлатдан юртимизга ноқонуний олиб ўтаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса “Яллама” чегара божхона постида фуқаро Г.Ш. бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди. Натижада унинг ичидан йўл юк кузатув ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда ҳам айтилмаган, умумий қиймати 42 миллион сўмлик, жами 6 000 дона уяли алоқа сим карталари топилди. Аниқланишича фуқаро уларни қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.06.2021