Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтди
1209
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Тошкент вилоятида оммавий қабуллар ташкил этилди.
Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтди

Вилоятдаги туманларда бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотлар чоғида мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Одил судловга эришиш, суд иши юритувини янада яхшилаб, самарадорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бераётгани қайд этилди.

Ушбу оммавий сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлим бошлиқлари ҳам фуқароларимиздаги божхона соҳасига доир мурожаатларни қабул қилишди.

Мазкур очиқ мулоқотлар давомида Оққўрғон шаҳри, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ, Зангиота ҳамда Қибрай туманларида божхонага оид масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг