Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Chust textile” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхонанинг асосий фаолият тури пахта толасидан тайёр мато тўқиб, матодан эркаклар ва аёллар учун кийимлар тикишдан иборат. Ҳозирда мазкур корхонада 1000 дан ортиқ ишчи ходимлар бор.
Ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган ушбу корхона томонидан ҳозирги кунда тайёр маҳсулотлар Россия, Италия, Беларусия, Грузия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Шу билан бирга экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жорий йил Россия Федерацияси субъектлари билан ташқи савдони йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, корхона раҳбари Д.Исматуллаев 2020 йилда корхона томонидан турли давлатларга 9,1 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотлар экспорт қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу корхонанинг 2021 йилдаги режасига кўра экспорт ҳажмини 12 миллион АҚШ долларига етказиш кўзда тутилган.
Учрашув давомида “Наманган аэропорти” чегара божхона пости масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5989-сон Фармони билан таништириб ўтилди.
Фармонга кўра, 2020–2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари маблағлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати учун очилган тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари қарз маблағлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобига белгилаб ўтилганлиги айтиб ўтилди.
Учрашув якунида мазкур корхона томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан, божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
24.06.2021