Хусусан, божхона органларида ҳам бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Биргина Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь-май ойлари давомида шахсий таркиб билан коррупцияга қарши курашиш мавзусида мутахассислар иштирокида жами 21 маротаба маърузалар қилиниб, ходимлар билан 48 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Божхона органларида қонучилик ва хизмат интизоми талабларига риоя этилиши, божхона назорати ва расмийлаштирувини қонуний ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида 28 маротаба хуфиёна ва ошкора текширувлар ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” узлуксиз ишлаб турибди.
24.06.2021