Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Навбаҳор туманида жойлашган “MENGI TEKSTIL GROUP” МЧЖ фаолияти яқиндан ўрганилди.
“MENGI TEKSTIL GROUP” МЧЖ Туркиялик ҳамкорлар билан 2020-2021 йилларда 600 минг АҚШ доллари қийматида инвестиция киритилиб, 2021 йил апрел ойидан аёллар ва болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Ўтган даврда қиймати 330 минг АҚШ долларилик тикув-трикотаж маҳсулотлари Туркия давлатига экспорт қилинган.
Корхона вакилларига экспорт йўналишига оид тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, божхона ходимлари томонидан божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
24.06.2021