Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш боксчилар ўртасида “Ўзбекистон Кубоги” учун баҳсларга Нукус шаҳрида старт берилди
2078
Спорт — саломатлик гарови. Бугун мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёш боксчилар ўртасида “Ўзбекистон Кубоги” учун баҳсларга Нукус шаҳрида старт берилди

Юртбошимизнинг 2021 йил 29 апрелдаги “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, боксни аҳоли ўртасида кенг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, терма жамоа таркибига маҳоратли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, 2003-2004 йилда туғилган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Кубоги” учун мусобақа ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда (ҳомийлигида) Нукус шаҳрида ўтказилаётган мазкур мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган ёш боксчилар ўзаро куч синашишмоқда.

- Бокс билан ҳар доим ҳамнафас бўлиб, халқаро миқёсдаги мусобақалар шоҳсупаларида юртимиз байроғини баланд кўтариш барчангизга насиб этсин – дея тилак билдирди тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов, –Ҳамиша ҳаракатда бўлиб, ўз устида ишлайдиган, келажакда юртимизга муносиб фарзанд бўлиб камол топадиган ҳар қандай ёш мамлакатимиз, ҳукуматимиз қаноти остидадир.

Мусобақанинг биринчи куниданоқ қизғин беллашувларга киришиб кетган барча ёш боксчиларимизга зафарлар тилаган ҳолда, жангларни кузатишда давом этамиз.

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг