Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Навбаҳор туманида жойлашган, 2020-2021 йилларда ташкил қилинган “QORAJON TEKSTIL” МЧЖ фаолияти яқиндан ўрганилди.
Корхона фаолияти билан танишиш жараёнида ташкилот раҳбари О.Саидов 2020-2021 йилларда қиймати 460 минг АҚШ долларига тенг бўлган тикувчилик дастгоҳларини импорт қилиб, янги бинода ускуналарни ўрнатиш ишларини тўлиқ якунланганлиги, 2021 йил 1 июлдан 150 нафар ишчи ўринлари билан фаолиятини бошлашга тайёргарлик кўраётганлиги, фаолиятни бошлаш учун электр энергия, ичимлик суви, транспорт хизмати, йўл инфратузилмаси ва бошқа шароитлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари кетаётганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда божхона ходимлари томонидан божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
24.06.2021