Хусусан, “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига хориждан келтирилган “телефон аксессуарлари” пост ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, қиймати 138,6 млн. сўмлик 1980 дона қулоқчинларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифлаганлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур товарларга нисбатан 29,1 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.06.2021