Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Имтиёзлар самараси
1833
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва фуқароларимизга ишчи ўринлари яратищ мақсадида давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона, солиқ ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар тақдим этилмоқда.
Имтиёзлар самараси

Жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятига импорт қилинган товарларни таҳлил қиладиган бўлсак унда асосан металлар ва улардан тайерланган буюмлар, технологик асбоб ва ускуналар, мева-сабзавот маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, табиий қазилмалар ва тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари ташкил этади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига четдан келтирилган импорт товарлари учун 167,5 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди.

Имтиёзлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари  томонидан олиб келинган  технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга, янгидан қурилиб, ишга туширилаётган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилди.

Жумладан, бугунги кунда вилоятдаги “Амудар” текстил қўшма корхонаси ҳам ипак тола ярим хомашёсини экспорт қилувчи йирик корхона ҳисобланади. Корхонага  фаолияти учун хориждан келтирилган технологик асбоб ускуналар учун 2017-2020 йиллар оралиғида божхона тўловларидан 23,7 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган. Ҳозирда мазкур корхонада 400 га яқин фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, корхона пандемия шароитида ҳам жорий йилнинг ўтган даврида хорижий давлатларга қарийб 6,5 миллион АҚШ долларлик экспортни амалга оширди. Эндиликда мазкур корхонада янги лойиҳа қад ростламоқда, яъни тайёр кийим-кечак маҳсулотларини тайёрлашга мўлжалланган тикув фабрикаси бунёд этилмоқда. Бу эса, ташкилот экспортини янги даражага кўтариб  тайёр маҳсулотларни қарийб 4 баробарга юқори нархда хорижга чиқаришини имконини беради. Шунингдек, ушбу тикув фабрикасида янги 1000 кишилик ишчи ўрни ташкил қилиниб, ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади.

Мазкур ишлаб чиқариш объектида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар билан бўлган мулоқотлари чоғида ҳам корхона истиқболи, унда мавжуд муаммолар ва божхона соҳасига оид янгиликлар борасида сўз юритилиб, божхона органлари тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида доим амалий кўмак беришга тайёрлиги айтиб ўтилди.

Умуман олганда, берилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар, аҳоли саломатлигини асраш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларимизнинг озиқ–овқатга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқаролиги ҳамда тадбиркорлар фаолияти барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

 

21.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг