Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда экспорт куну тун амалга оширилмоқда
2298
Юртимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Сурхондарёда экспорт куну тун амалга оширилмоқда

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 2021 йилнинг 5 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ҳудудий ва тармоқ ташкилотлари томонидан   ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали  қиймати 83,9  миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 39,6  миллион АҚШ доллар;

- Ловия маҳсулоти экспорти 16,9  миллион АҚШ доллар;

- Пахта толаси экспорти  3,2 миллион АҚШ доллар;

-Ипак, пахта, джутдан тайёрланган матолар экспорти  2,4 миллион АҚШ доллар;

- Помидор  маҳсулоти экспорти  2  миллион АҚШ доллар;

- Керамик идишлар экспорти  1,7  миллион АҚШ доллар;

-Ун маҳсулоти экспорти 1,7  миллион АҚШ доллар;

- Мош маҳсулоти экспорти 1,4  миллион АҚШ доллар.

Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида вилоятдан маҳсулотлар қуйидаги хорижий мамлакатларга экспорт қилинган:

- Хитой Халқ Республикасига 34,2 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Покистон Ислом Республикасига 16  миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Афғонистон Ислом Республикасига 9,8 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Россия Федерациясига 7,7  миллион АҚШ доллари миқдорида ;

- Туркия  Республикасига 6,4 миллион АҚШ доллари миқдорида;

- Қозоғистон Республикасига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида.

Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда онлайн божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар асосан, яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб, тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил январь-май ойлари давомида тадбиркорлик субъектларига жами 167,5 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланилган.

Бир сўз билан айтганда, божхона хизмати органлари ходимларининг халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти куну тун давом этмоқда.

 

21.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг