Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дрон “яшил” йўлакдан ўтолмади
2159
Учувчисиз учиш аппаратини юртимизга ноқонуний олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан фош этилди.
Дрон “яшил” йўлакдан ўтолмади

“Самарқанд Аэро” чегара божхона постида юртимизга учиб келган фуқаро С.О. “яшил” йўлакдан ўтаётган пайтда божхоначилар томонидан унга нисбатан шубҳа уйғониб, фуқарони тегишли тартибда назоратдан ўтказишди.

Натижада фуқаро сумкасида Хитойда ишлаб чиқарилган Квадрокоптер “Mix R/C Артикул Х401Н” номли 1 дона учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Фуқаронинг мазкур учувчисиз учиш аппаратини Ўзбекистонга олиб кириш учун махсус рухсатнома талаб этилишини “билмас эдим” дея ҳимояланиши, уни жавобгарликдан озод этмайди, албатта.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 150-сон қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилган.

Мазкур учиш аппаратининг техник таснифи ўрганилганда у 100 метргача баландликка кўтарилиб тасвирга олиши, Wi-Fi орқали смартфон телефонларда тасвирни тўғридан-тўғри кўриш имконияти мавжудлиги маълум бўлди. Бундан ташқари аппарат ёритгичлари ўчирилган ҳолда ҳам фотосурат ва видеотасвирлар олиш хусусиятига эга.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг