Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг сессиясида ҳисобот берилди
2007
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 42-сессиясида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидовнинг Тошкент шаҳрида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш бўйича ҳисоботи тингланди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг сессиясида ҳисобот берилди

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2021 йилнинг январь-май ойлари давомида Тошкент шаҳрининг товарлар ташқи савдоси 4,7 млрд. долларни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 млрд. долларга кўпайган.

Салкам 700 млн.долларлик товарлар экспорти 71 та давлатларга амалга оширилиб, маҳаллий маҳсулотлар Россия,Туркия, Афғонистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатларнинг бозорларига йўналтирилди.

Экспорт таркибида металл буюмлар 19 фоиз, тўқимачилик маҳсулотлари 15 фоиз, калава ип 14 фоиз, электротехника 9 фоиз, электроэнергия 8 фоиз, минерал ўғитлар 7 фоиз, озиқ-овқатлар 6 фоиз, пластмассадан тайёрланган буюмлар 4 фоиз, табиий қазилмалар 3 фоиз, кимё саноати маҳсулотлари 2 фоиз, нефть ва нефть маҳсулотлари 2 фоизни ташкил этиб, жами экспортнинг 89 фоизига тўғри келди.

Ҳисобот якунида бошқарма бошлиғи Т.Саидов сессия иштирокчиларига экспортни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий товарларнинг экспорт географиясини кенгайтириш, импортни оптималлаштириш юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

19.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг