Божхона органларида ҳам бугунги кунда ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларни ижобий ҳал этиш, иқтидорларини намоён этишларига кўмаклашиш асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган. Хусусан, Давлат божхона қўмитасида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик-танловининг Республика босқичи ҳам сўзимизнинг яққол далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда ҳудудий босқичларда юқори натижаларга эришган 19 нафар ёш ходимлар ўз ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди. Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг тизимдаги ёшларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган концептуал ғоялари одилона баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, Қорақалпоғистон божхона бошқармаси ходими Д.Исмаилова 3-ўрин, “Тошкент-Аэро” Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходими Ш.Тоштемиров 2-ўрин ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими Ш.Нормаматов фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.
Тадбир сўнгида ғолиб ҳамда фаол иштирокчиларга Давлат божхона қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
18.06.2021