Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Чет эл ваколатхоналари” божхона пости фаолиятига назар
2254
Божхона иши серқирралиги билан ажралиб туради. Божхона ходимларини халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль ўтказиш пунктларида, дарё порти ҳамда йирик логистика марказларида кўришга одатланганмиз.

Аммо, божхона соҳасида ўзига хос, республикада ягона бўлган “Чет эл ваколатхоналари” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳам мавжуд.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 500 дан ортиқ ваколатхоналар, 44 та элчихона, 2 та Бош консуллик идоралари, 11 та Фахрий консуллар, 1 та савдо ваколатхонаси, 20 та халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 24 та халқаро ҳукуматлараро ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

Мазкур постда Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган чет эл ваколатхоналари ва дипломатик мақомга эга бўлган элчихоналарга хизмат кўрсатилади.

Божхона пости Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси ҳудудида жойлашган.

Рақамларга мурожаат қилсак, божхона постида 2021 йилнинг 5 ойи давомида 1034 та божхона юк декларациялари  расмийлаштирилиб, улар бўйича 12 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

Божхона постида 5 ой давомида қиймати 38 млн. 635 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи 885 тн. оғирликдаги товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати амалга оширилган.

Божхона постида хизмат жараёни қизиқарлилиги билан ҳам ажралиб туради.  Чунки, бу ерда турли миллат вакилларига мансуб хорижий шахсларнинг ўзлари билан юртимизга олиб келган ўз миллатларига хос бўлган турли миллий буюмларинининг ҳам божхона расмийлаштируви амалга оширилади .

“Мазкур постда ишлаш бошқа божхона постларида ишлашдан кўра анча фарқ қилади”- дейди пост бошлиғи К.Акбархўжаев. “Чунки, уларнинг аксарияти дипломатлар, элчилар. Биздан юксак даражада этикет қоидаларига риоя қилиш, хушмуомала бўлиш, божхона назоратини тезкор тартибда амалга ошириш талаб этилади. Чунки, божхона ходимларининг маданияти орқали уларда юртимиз ҳақидаги умумий тасаввурлар шаклланади.”

         

 

18.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг