Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Пскент тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро К.М. бошқарувидаги “Mercedes benz sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида умумий қиймати 330 миллион сўмлик, жами 22 000 қути тамаки махсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.06.2021