Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона постида бир қатор божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Пост ходимлари томонидан Хитой давлатидан келтирилган, қиймати 700 млн.сўмлик томчилаб суғориш учун мўлжалланган мосламалар божхона кўригидан ўтказилганида, товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифлананлиги аниқланди.
Шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатда эса маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, қиймати салкам 52 минг долларлик сув насос ҳамда кир ювиш машиналари учун кўпикли идиш товарлари кўздан кечирилганда, 216 дона кир ювиш машиналари учун кўпикли идиш товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифлананлиги маълум бўлди.
Натижада, қиймати 86,4 млн. сўмлик мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.
Яна бир ҳолатда эса, юк контейнерида келтирилган 10 турдаги “хўжалик моллари” товарларининг божхона кўриги давомида қиймати 69,8 млн. сўмлик 3490 дона ошхона пичоқлари товарга оид юк ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги ошкор бўлди.
Пост ходимларининг синчковлиги натижасида хориждан олиб келинган 5 номдаги автоаксессуар товарлари “қизил” йўлакда божхона назоратидан ўтказилганда, юк ҳужжатлари ҳамда божхона юк декларациясида қайд этилмаган, қйимати 24,3 млн. сўмлик 81 дона резина поллар борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган яна бир божхона кўриги давомида оғирлиги 52,1 тонна бўлган доломит кукуни товарлари кўздан кечирилганда, кукунлар ортига яшрилган, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 20 млн. сўмлик 163 дона турли хўжалик товарлари фош бўлди.
Юқорида божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриклари давомида жами қиймати 900,5 млн. сўмлик товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келинишининг олди олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.06.2021