Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Бектемир тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Ш. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 176,4 миллион сўмлик 791 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.06.2021