Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом эттирилмоқда
1397
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жойларга чиқиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар давом эттирилмоқда

Хусусан, Чортоқ туманида фаолият юритаётган “Chortoq Mineral Water” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан яқиндан танишиш учун сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхона ўз фаолиятини 2016 йил йўлга қўйган бўлиб, корхонанинг асосий фаолияти шифобахш минерал сув ишлаб чиқаришдан иборат. Ушбу корхона замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда 127 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхона томонидан 150 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар Беларусия ҳамда Қозоғистон Республикаларига экспорт қилинган.

Учрашув давомида  Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги “Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 352-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва бошқа янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Chortoq Mineral Water” корхона вакиллари юқоридаги мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлгани, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётгани шу билан бирга тадбиркорларни ривожланишига кўмак бўлаётганини таъкидлаб ўтишди.

Учрашув якунида корхона вакилларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08  ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

18.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг