Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган 2 дона электр двигателлар божхона юк декларация ҳамда юк ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Кўрик давомида юк ҳужжатларида товарларнинг ишлаб чиқарилган йили “янги 2021 йил” деб кўрсатилганлиги, олиб борилган экспертиза текширувларида эса мазкур товарлар муқаддам фойдланишда бўлганлиги маълум бўлди.
Натижада, қиймати 589,5 млн. сўмни ташкил этувчи электр двигателлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.06.2021