Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” божхона постига юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган умумий қиймати 44 минг доллардан зиёд “синтетик ип” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, контейнерларда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 44,8 млн. сўмлик, 81287 дона тикувчилик машиналари эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.06.2021