Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан транспорт воситаларини божхона назоратидан четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уриниш фош этилди. Хусусан, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 60 миллион сўмлик “Нексия-2” русумли автомашина борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.