Буни қарангки, ёз фасли бўлишига қарамасдан айрим кимсалар пақилдоқларни олди-сотдиси билан шуғулланиб юрганлиги маълум бўлди.
Олинган маълумотлар асосида, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, фуқаро Х.Б. умумий қиймати 2,5 миллион сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
18.06.2021