Мазкур корхонага Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳи ҳамда Ховос туман хокимининг Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Жўраев ва Савдо-саноат палатаси Ховос тумани бўлими бошлиғи И.Бобобековлар иштирокида Ховос туманида жойлашган “RS Success Agro” ҚКнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашув Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида бўлиб, бундан, кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Учрашув давомида, “RS Success Agro” қўшма корхона фаолиятидаги мавжуд муаммолар батафсил ўрганилди ва уларни бартараф этиш бўйича яқиндан кўмаклашишди.
Шунингдек, корхонанинг келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
17.06.2021