Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада шафтоли экспорти авжида
1898
Фарғона вилоятида ўтган ойларда гилос ва ўрикнинг эрта пишар навлари пишиб етилгани ва экспорт қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Фарғонада шафтоли экспорти авжида

Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

2020 йилда вилоятдан жами 15,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 минг 450 тонна шафтоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, ва Украина каби давлатларга экспорт қилинган.

2021 йилда ҳам шафтолининг дастлабки партиялари Россия ва Қирғизистонга экспорт қилиниши бошланди. “Водий”, “Қувасой” ва “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт божхона режимига шафтоли маҳсулотлари расмийлаштирилмоқда.

Асосий кўзланган мақсад миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва тезкорлик билан хориж давлатларига етиб боришини таъминлашга қаратилган.

 

17.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг