Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
350 млн. сўмлик товарларнинг ТИФ ТН коди ўзгартирилганлиги фош этилди
1211
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
350 млн. сўмлик товарларнинг ТИФ ТН коди ўзгартирилганлиги фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими  ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига хорижий мамлакатдан олиб келинган пояфзал ишлаб чиқариш учун махсус тўқимачилик материаллари божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ходимларда шубҳа уйғотди. Ўрганишлар натижасида эса божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида “бир қаватли махсус сунъий чарм мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “икки қаватли махсус сунъий чарм мато” товарлари эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида қиймати қарийб 350 млн. сўмни ташкил этган мазкур икки қаватли махсус сунъий чарм матолари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  

  

 

 

 

 

 

17.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг