Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шахрининг Чилонзор туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний реализациясини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро И.З бошқарувидаги “Lacetti-Optra” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, дастлабки қиймати 35 миллион сўмлик, жами 350 конвалютада “Месоприл-Кит” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги ва фуқаро уларни қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
15.06.2021