Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Интеллектуал ёшлар ғоялари эътибор марказида
20646
Ўзбекистон келажаги ҳар томонлама етук ёшлар қўлида. Мамалакат тараққиётини ривожлантириш, дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун ёшларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилган.
Интеллектуал ёшлар ғоялари эътибор марказида

Бу эътибор самараси ўлароқ,  мамлакатимиз ҳудудларида  ёшларга бағишланган турли байрам тадбирлари ва кўрик танловлари ташкил этилмоқда. Бухоро вилоят божхона бошқармасида ҳам ёш божхоначи  ходимлар ўртасида “Менинг ғоям”  кўрик танлови вилоят босқичи ўтлазилди. Кўрик танловда ўзининг лойиҳалари билан иштирок этган ёшларнинг билим-кўникмалари синовдан ташкил этилди. Ғолиблар аниқланиб, фахрли ўринлар билан тақдирландилар, етакчи ўринни эгаллаган иштирокчига  Республика давлат божхона қўмитасининг “Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси” кўрик танлови  босқичида қатнашиш учун йўлланма тақдим этилди.  Бу каби тадбирлар ёшларнинг ўз соҳаларида янада чуқурроқ билимларни эгаллашлари, салоҳиятларини янада ошириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг