Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда ёшлар фестивали юқори кайфиятда ташкил этилди
1964
Самарқанд вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалига старт берилди.
Самарқандда ёшлар фестивали юқори кайфиятда ташкил этилди

Тадбирда дастлаб, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ва спортчилар иштирокида Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар ҳам фаол иштирок этди.

Шунингдек, шоирлар, маънавият тарғиботчилари ва ёш ижодкорлар,  астрономлар, математиклар, ихтирочилар, Алишер Навоий ҳамда Мирзо Улуғбек ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Кун тартибидан ёшларнинг байрамона юриши, “Веломарафон”, футбол мусобақалари, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови, “Ўзбек миллий рақслари”, “Шарқ халқлари рақслари”, “Балет рақслари” кўрик-танловлари каби ўнлаб тадбирлар жой олди.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг