Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди
1018
Заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган фуқаро Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.
 Заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

Хорижга йўл олган фуқаро А.С.нинг безовталаниши божхона ҳодимларининг эътиборини тортди. Сўнгра фуқаро ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди ва натижада унинг эгнидаги кийимлари орасига қиймати 108 миллион сўмга тенг 317 грамм тилла заргарлик буюмлари яширилганлиги маълум бўлди.

Хозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг