Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
1344
Мамлакатимизда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва малакали мутахассисларни кенг жалб қилиш, ўз бизнесига эга оилаларни кўпайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Ҳисобот даврида Самарқанд вилоятига 60 та корхоналар томонидан жами 137,19 гектар ер майдонига мўлжалланган 47,6 млн. АҚШ доллар қийматидаги иссиқхона техникалари импорт қилинган.

Импорт қилинган иссиқхоналарнинг ўрнатилган ҳолати ўрганилганда жорий йил январ-май ойларида 4 та корхоналар томонидан жами 1,9 млн. АҚШ долларга тенг 7,9 гектар ер майдонига мўлжалланган иссиқхоналар импорт қилинган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, импорт қилинган иссиқхоналарнинг 45,75 млн. АҚШ доллар қийматидаги 129,29 га. ерга ўрнатилган қисми тўлиқ ишга туширилиб, жорий йилда 56,0 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинган.

Ўтган 2020 йил давомида 9 та корхона томонидан жами 25 гектар ер майдонига мўлжалланган 7,45 млн. АҚШ доллари қийматидаги иссиқхоналар импорт қилинган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ ишга тушган ва 33 та ишчи ўринлари яратилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан импорт қилинган исссиқхоналар соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, мазкур иссиқхоналар қисқа муддатларда ишга тушишига кўмак бериб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

- иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларида маҳсулот етиштириш билан шуғулланаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган имтиёзлар ва шарт-шароитлар татбиқ этилади;

- уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод қилинади;

- иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хом ашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод қилинади;

- иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50% миқдорида белгиланади.

15.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг