Мазкур ҳаво кемаси Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Олган Бекар, Хоразм вилояти ҳокимлиги, аэропорт раҳбарияти, вилоят туризмни ривожлантириш департменти ҳамда вилоят маданият бошқармаси вакиллари иштирокида тантанали равишда кутиб олинди. Ушбу тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ҳам иштирок этишди.
Ушбу ҳаво қатнови ўз ўрнида вилоятда халқаро туризмни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, мазкур авиа қатнов бир қатор қулайликларни келтириб чиқаради. Хусусан, арзон нархдаги чипталар, маҳаллий вақтга қулай бўлган рейс графиги ва сифатли авиация хизмати кабилар шулар жумласидандир.
Мазкур ТК262 қатнови орқали Истанбулдан 100 нафардан ортиқ йўловчи ташриф буюрган бўлса, Урганчдан Истанбул шаҳрига 30 нафардан зиёд ҳамюртимиз йўл олишди.
Шунингдек, 100 нафардан ортиқ йўловчиларга самарали божхона хизматлари кўрсатилди.
Маълумот ўрнида: "Turkish airlines" авикомпанияси вакиллари ва Урганч халқаро аэропорти ўртасида тузилган шартномага кўра "Istanbul-Urganch" авиақатнови ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади.
11.06.2021