Бугун юртимиз аёллари ҳар бир жабҳада ўз ўрнига эга бўлиб бораётганини барчамиз бевосита амалда кўриб, чуқур ҳис этмоқдамиз.
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган ва шуғулланиш истагида бўлган тадбиркор аёлларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ишончли ҳамкорларни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олишда ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш мақсадида вилоят божхона, солиқ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби вилоят филиали билан ҳамкорликда аҳоли, ёшлар ва аёлларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш дастури асосида “Божхона ва солиқ имтиёзлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Хива Педагогика коллежида ташкил этилган давра суҳбатида вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирок этиб, бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича соҳадаги мавжуд қулайликлар, божхона тўловларидан имтиёзларни назарда тутувчи, экспортни рағбатлантирувчи, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уни ҳимоя қилишга доир қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзаро савол жавоб тарзида бўлиб ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.
14.06.2021