Шу маънода Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари, Гулистон шаҳар ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси Гулистон шаҳар бўлими вакиллари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган “Mili Guliston Textile” МЧЖ корхонасига ташриф буюришиб, корхона фаолияти юзасидан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказишди.
Унда сўзга чиққанлар, мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга кўрсатилаётган сифатли ва замонавий хизмат турлари ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. Шунингдек, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан тизимда амалга оширилаётган амалий ишлар борасида маълумотлар берилди.
Учрашув давомида, “Mili Guliston Textile” МЧЖ корхона фаолиятидаги мавжуд муаммолар ўрганилди ва уларни бартараф этиш бўйича яқиндан кўмаклашишди.
Шунингдек, корхонанинг келгусидаги экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича режа ва таклифлари билан танишилиб, уни амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
14.06.2021