Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг салбий иллатлари
2063
Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган. Ҳар бир мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун энг аввало ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи лозим.

Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига урилган болтага ўхшайди. Коррупция - шиддат билан илдамланаётган замоннинг глобал занглашидир. У бор жойда ўсиш ҳам, юксалиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-туби билан йўқотиш асосий ва муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Коррупция (лотинча-айниш, порага сотилиш)- мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат амалиёт.

Демак, кўриниб турибдики, ўз манфаатдорлиги йўлида қилинган ҳар қандай қинғир иш салбий оқибатларга олиб келади.

Президентимиз таъбири билан айтганда, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Шундай экан, ушбу иллатга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг мурожаатлар юзасидан (79) 223 08 65-рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ килишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Хулоса қилиб айтганда, тинчлик ҳукм сураётган она диёримизда коррупция каби тараққиётимизга завол бўлаётган бундай жирканч иллатга қарши курашиб, ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш ҳар бир божхона ходими учун асосий мақсад бўлмоғи лозим.

9.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг