Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғ танда – соғлом ақл
2969
Спорт – инсонни соғломлик сари етаклайди. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон саломатлигига ижобий таъсир этиб уни жисмонан ривожлантиради.
Соғ танда – соғлом ақл

Шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гуруҳи томонидан бошқармада хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада бошқарма ва божхона постлари ходимлари иштирок этиб, Божхона тўловлари бўлими инспектори  И.Тоғаев стол теннисидан биринчи ўрин совриндори бўлган бўлса, шашка мусобақасининг ғолиблигини бошқарманинг Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи бош инспектор-эксперти Ж.Фармонов қўлга киритди.

Бу каби спорт мусобақаларининг ташкил этилиши ходимларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишга ва соғлом фикр соҳиби бўлишларига ёрдам беради.

Сабина МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон журналистика ва
Оммавий коммуникациялар
университети талабаси

9.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг