Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар иштирокида инглиз тили бўйича ўқув машғулоти ташкил қилинди
1256
Бугунги кунда божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг билим салоҳиятини янада ошириш мақсадида доимий тарзда семинар ҳамда ўқув машғулотлари ташкил қилиб келинмоқда.
Ёш божхоначилар иштирокида инглиз тили бўйича ўқув машғулоти ташкил қилинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида ёш божхоначиларнинг хорижий тил бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида инглиз тили бўйича ўқув машғулоти ташкил қилинди.

Машғулотда асосан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган хорижий давлатлар фуқаролар билан инглиз тилида мулоқот қилиш,  божхона назорати ҳамда расмийлаштирув жараёнларида халқаро миқёсда кенг фойдаланиладиган инглизча ибораларниниг мазмун-моҳиятига катта эътибор қаратилди.

Умуман олганда, бугунги кунда илм-фанга қаратилаётган эътибор, ёшларни домий тарзда ўз устиларида ишлашлари учун шароит яратиб бериш ёш авлоднинг келажакда юртимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишишида дастуриламал бўлади.

9.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг