Шундай тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 5 июнь куни Навоий вилояти божхона бошқармасида “Соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир давомида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими бошлиғи А.Холмирзаев хамда терапевт Б.Рахмонов ўз маърузасида ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи бўлган – фуқароларнинг соғлиги ва саломатлигига эьтиборли бўлиш, барча куч ва воситалар, маблағ ва ресурслар коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни талофатсиз соғайтириш, бутун мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштиришга йўналтирилганлиги, вирусга қарши кураш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш масъулияти эса, табиийки, шифокорлар гарданига тушганлигини таькидлаб ўтди.
Пандемия шифокорлар қанчалик муҳим касб эгалари ва уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга эканини кўрсатиб берди. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.
Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга бой ҳолда ўтган ушбу тадбир иштирокчиларга оилада соғлом муҳит яратиш, оила аъзоларининг соғлигига эьтиборли бўлиш, ёшларимизга соғлом турмуш тарзини сингдириш асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.
9.06.2021