Дарҳақиқат, қон – бу ҳаёт, инсон тириклигининг асосидир. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан таққослаб бўлмайди.
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган донорлик акциялари ҳам ана шу ҳаёт манбаига муҳтож инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолса ажаб эмас.
Бу борадаги ишларни жадаллаштириш, фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун қон заҳираларини кўпайтириш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Республика қон қуйиш маркази билан доимий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлардан яна бири ташкил этилди.
Акция доирасида 50 нафардан ортиқ кўнгилли ходимлар иштирок этиб, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшишди.
Донорлик акциялари давом этмоқда.
9.06.2021