Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз!
1724
Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.

Таъкидлаш жоиз, коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.

Коррупция ҳозирги кунда трансмиллий ҳолат ҳисоблангани боис, бутун дунё ҳамжамиятига хавф туғдирмоқда. Бу иллатга қарши курашиш масаласи барча давлатларда энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, балки кенг жамоатчилик назорати билангина кескин ва самарали курашиш мумкин. Чунки коррупция айни бир соҳа ва бир йўналишни танламайди.

Бу иллатга қарши курашда жамоатчилик иштироки жуда зарур. Чунки жамоатчилик назорати кўп ҳолларда ижобий натижа бериб, бу жиноятни камайтиришга эришишда муҳим омил бўлади.

Шу ўринда божхона қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

9.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг