Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган қонунбузар фош этилди
1342
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2021” тезкор профилактик тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
157 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган қонунбузар фош этилди

Ўтказилган тадбир давомида, Китоб тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ё.Қ.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисининг томорқасида 7 туп наша ўсимлиги ва 143 туп кўкнор ўсимликларини қонунга зид равишда парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Г.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадоннинг яшаш хоналарида ҳуфёна тарзда махсус ёғоч қутилардан тайёрланган идишларда 7 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг