Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
251 миллион сўмлик товарларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1203
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
251 миллион сўмлик товарларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида “Водил-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашина юкхонасида муқаддам божхона назоратини четлаб, республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 200 миллион сўмлик 23 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро А.Ш. кўрсатмаси билан фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, мазкур хонадонда ҳам божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 7 миллион сўмлик 2500 дона ёндиргич товарлари сақланаётганлиги ва фуқаро Ё.Н.га тегишли бўлган омбор кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи бирор бир ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 44 миллион сўмлик 1777 қути тамаки маҳсулотлари ва парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 251 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг