Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
1133
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошкармаси ходимлари билан ҳамкорликда, Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Найранг иш бермади

Тадбир давомида, қўшни давлат фуқаролари А.П., Д.М. ва М.А. лар умумий қиймати 831 миллион сўмлик кукунсимон кўринишидаги “Германий” номли кимёвий моддани шартли харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Э.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, 85 дона, умумий қиймати 34 153 000 сўмлик, ҳар хил кимёвий моддалар борлиги аниқланди

Ўтказилган тадбирлар натижасида, умумий қиймати 865 193 000 сўмлик кимёвий моддалар ва буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

7.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг