Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида Фарғона туманида товар-моддий бойликларини ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва махсус акциз маркалари билан маркаланмаган, дастлабки қиймати 143,6 миллион сўмлик 2 турдаги 12 790 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.06.2021