Унда вилоят минтақавий комиссия аъзолари, туман (шаҳар) ҳудудий комиссия аъзолари ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.
Cеминарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси котиби Ш.Ғуломов ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари қатнашди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, вилоят божхона бошқармаси мамалакатимизда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланувини олдини олишда жиддий кураш олиб бораётганлиги ҳамда вилоятнинг турли нуқталари ва олис худудларида гиёҳвандликнинг барча кўринишига қарши курашишда турли тадбирлар ўтказиб келаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Мисол учун, божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасига қарши олиб борилган мақсадли тадбирлар натижасида 2021 йилда жами 13 та ҳолатда 14 483,50 гр. гиёҳвандлик воситаси аниқланган.
Шундан:
4 та ҳолатда – 1051,90 гр. героин;
6 та ҳолатда – 4 803,16 гр. опий;
2 та ҳолатда – 8 057,95 гр. гашиш;
4 та ҳолатда – 570,49 гр. марихуана;
1 та ҳолатда – 3 туп каннабис ўсимлиги аниқланган.
Бугунги кунда интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини муомалага чиқариш ҳамда уларни манзилларга тарқатиш билан ёшларнинг шуғулланиши ҳам ортиб бормоқда.
Ҳозирда республикамизда мазкур йўналишда айнан 17-25 ёшдаги фуқаролар иштирокида ҳуқуқбузарликларни содир этаётганликлари кузатилган. Шу ўринда, Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан шундай жиноятларни фош этишда ҳамкорлик кучайтирилган.
Зеро, ёшларни келажакда баркамол инсон сифатида шаклланишини таъминлаш мақсадида уларнинг турли омиллар таъсирида адашиб, жиноятчилик ва бошқа салбий оқибатларга элтувчи йўлларга кириб қолишининг олдини олиш барчамизнинг бурчимиздир.
5.06.2021