Шу боисдан, мазкур акцияда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳам фаол иштирок этишмоқда. Божхоначилар томонидан топширилаётган қон препаратлари қайсидир юртдошимизнинг оғирини енгил қилиб, дардига шифо топишига ёрдам беради, албатта.
Божхоначилар томонидан ихтиёрий равишда топширилаётган донорлик қон препаратлари республика онкология, гемотология ҳамда бошқа тиббиёт марказларида даволанаётган жажжи болажонлар ва қон керак бўлган ҳар бир юртдошимиз учун беғараз берилади.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.
5.06.2021